АсосийJamiyat

Фермерлар учун янги веб-сайт иш бошлади

Интернетда www.agrosale.uz веб-сайти иш бошлади. Мазкур электрон савдо майдончаси мамлакатимиз фермер хўжаликлари маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган. 

Янги веб-сайт Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «TECLOT» МЧЖ хорижий корхонаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. «Бизнес-бизнесга» қоидасида фаолият кўрсатадиган портал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг интернет сегментидан мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлайди. 

Эндиликда фермер хўжаликлари ушбу электрон савдо майдончаси ёрдамида улгуржи харидорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиши, маҳсулотни нафақат мамлакатимиздаги, балки хориждаги истеъмолчиларга ҳам етказиб бериш юзасидан савдо амалиётларини амалга ошириши мумкин бўлади. Портал ўзбек, инглиз, рус ва хитой тилларида фаолият кўрсатади. 
Тадбирда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди. 

    Бошқа янгиликлар