Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 160 та ёнғинлар қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 671 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 13 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро А.Салохиддиновнинг уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг келини А.Шокаримова хонага кирган вақтда унинг кийимида статик электр заряди ҳосил бўлиши натижасида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 20 кв.метр майдонда шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг келини А.Шокаримова куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.Азизовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро Э.Равшановнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
22.04.2024, 13:54
Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....26.08.2022, 08:40
Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...22.12.2021, 10:59
Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...11.10.2021, 12:16
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...