1

Лоланинг янги клипи Райҳоннинг мухлисларини ғазаблантирди

ШОУ-БИЗНЕС 19.04.2016, 16:16
Теглар: Райҳон Ғаниева, Лола Йўлдошева
Лоланинг янги клипи Райҳоннинг мухлисларини ғазаблантирди

Хонанда Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасига янги сурат жойлади ва уни қуйидагича изоҳлади: 

“Севимли инсонларни юракдан юлиб ташлаб бўлмайди. Уларни вақтинча тарк этиш, унутиш, алдаш мумкин. Бироқ, йўллар барибир улар томон чорлайди. Севимли инсонларнинг хатоларини кечириш даркор. Севимли инсонлар “собиқ” бўлмайди. Севимли инсонлар бизнинг дунёимизни ёритгувчи қуёш кабидир”.

Бу cўзлардан таъсирланган мухлисларнинг аксарияти хонанданинг ҳамкасби Лоланинг янги “Соғиндим” клипини муҳокама қилмоқда. 

“Дугонам деб юрганингиз Лола атайин Йигитали билан клип қилиб, унга ёпишиб, ўзини унга яқинлаштирди, шу яхшими энди? Йигиталидан бошқаси қуриб қолганми Лолага? Нега айнан сизни эрингиз билан?”, —деб ёзди фойдаланувчилардан бири. “Бу ҳасад, биласизми? Унга унақа эр насиб қилмаган бўлса-да, битта клипда Йигитали билан бир умр ҳаёт кечиргандай бўлди Лола? Лола ўзини сизни ўрнингизда тасаввур қилиб кўрди”

Райҳон мухлисларининг изоҳларини жавобсиз қолдирди. Икки гуруҳга ажралган интернет фойдаланувчилари эса Лоланинг янги клипи муҳокамасини давом эттирди. 

Узр сиз мендан хафа бўлишингиз мумкин, лекин ‘Соғиндим’ клипини кўриб, мен шу нарсани тушундим. Лоладан хафа бўлиб, кўнглим қолиб кетди”,—дейди мухлислардан бири.

Яна бир фойдаланувчи эса тобора қаттиқ баҳсга киришган мухлисларни тинчлантиришга уринди:

Одамлар, тинчланинглар, агар Йигитали Лоланинг клипида роль ижро этган бўлса, бу уларнинг Райҳоннинг жиғига тегиш учун ҳамкорлик қилганини англатмайди. Улар ‘Жоним соғиндим’ клипида ҳам бирга роль ижро этган эди. Райҳон бунга эътибор бермаган бўлса керак, чунки Лола ва Йигиталининг ҳар иккаласи ҳам ижодкорлар”.

Бироқ, Райҳоннинг ашаддий мухлислари Лолани танқид қилишда давом этди: 

Лолани мен ҳам ҳурмат қиламан, яхши кўраман, аммо унақа клип олишларини тасаввур қилмагандим. Бизни ўзбекчиликда аёллар бегона эркаклар билан унақа қучоқлашишлар, бу гуноҳку, хоҳ санъаткор бўлсин, хоҳ оддий инсон. Мусулмончиликка умуман тўғри келмайди. Бу сафар оширворишибди”

“Мен бунга ишонолмаяпман. Лола ‘Соғиндим’ клипига қадар менинг севимли хонандам эди. Мен бу клипни кўриб, йиғладим Райҳон учун. Оллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи ва билгувчидир. Райҳоннинг икки боласини  гуноҳини олди Лола. Мен ундан нафратланаман.” 

Айрим фойдаланувчилар эса бу шунчаки клип эканлигини таъкидлаш билан овора бўлди:

Бунга фақат клип сифатида қараш керак. Агар Лола ва Йигитали ҳаётда шунақа иш қилганида унда гапириш ўринли бўларди. Кино, клип—бу ҳаммаси касб.  

“Сизларга ўхшаган онги паст одамларни энди кўришим. Йигитали ишламаса алфонс, ишласа яна гап, қанақасизлар ўзи? Райҳоннинг Йигитали билан иши йўқ. Сизларга ким қўйибди бегона эркакни муҳокама қилишни? Ўзи сизлар санъат нима эканлигини биласизларми?”,—деб ёзди Лолага нисбатан айбловлардан дарғазаб фойдаланувчи.

Маълумот учун, хонанда Лола куни кеча телеканаллар ва интернет сайтлари орқали янги клипини мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Шарҳлар

Райҳон Ғаниеванинг янги оилавий суратларини кўрдингизми?

26.06.2018, 10:51

Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...
Райҳон ва Фарҳод энди Туркия саёҳатида (фото)

01.06.2018, 14:17

Сал аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи билан Москва сафаридан кадрлар тақдим этган эдик... Айни кунларда санъаткорлар оиласи, хонанданинг эгзаклари билан биргаликда...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
​Райҳон нима учун унга Америкага чиқишга рухсат берилмаганини изоҳлади

10.05.2018, 12:08

Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1