АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довонидаги икки туннел оралиғида қор ёғмоқда

'"Қамчиқ" довонидаги икки туннел оралиғида қор ёғмоқда'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг  маълум қилишича, "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 236-240 километрлари оралиғида (икки туннел оралиғи) вақти-вақти билан майдалаб қор ёғмоқда. 

"Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд", дея хабар бермоқда ЙҲХБ. 

 

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар