1

Куба раҳбари Рауль Кастро яна беш йилга тайинланди

ДУНЁ 20.04.2016, 10:29
Куба раҳбари Рауль Кастро яна беш йилга тайинланди

84 ёшли Рауль Кастро Куба коммунистик партиясининг бош котиби лавозимига яна беш йилга қайта сайланди, деб хабар берди “Вigmir.net” нашри.

Съездда Кастро бу унинг охирги сайланиш муддати эканлигини, 1959 йилда рўй берган инқилобдан бери раҳбарлик қилаётганини айтиб ўтди. У келажакда Куба мамлакатига раҳбарлик қиладиган одамнинг ёшига чекловлар қўйишни режалаштирганини, раҳбарлар 70 ёшда нафақага чиқиши лозимлигини айтиб ўтди. 

Рауль Кастродан ташкари, Компартиянинг иккинчи раҳбари лавозимига 85 ёшли Хосе Рамон Мачадо Вентура ҳам сайланган. Съездда Кубани 2008 йилгача бошқарган 89 ёшли Фидель Кастро ҳам иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1