1

Қора танли йигитни отиб ташлаган америкалик офицер қамоқдан қутулиб қолди

ДУНЁ 20.04.2016, 15:08
Қора танли йигитни отиб ташлаган америкалик офицер қамоқдан қутулиб қолди

2014 йилда қуролсиз қора танли йигитни отиб ташлаган АҚШнинг Нью-Йорк штати полиция офицери  Питер Лиянг қамоқ жазосидан қутулиб қолди ва саккиз юз соат жамоат ишларига жалб этилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Эҳтиётсизлик сабаб одам ўлдириб қўйгани учун Лианг 15 йилга қамалиши керак эди. Аммо бу жазони қўллаш учун прокуратура ходимлари етарлича далил ва асослар келтира олмаган. Улар Лианг қора танли йигитни қасддан ўлдирмаган деб топишди.

28 ёшли афроамерикалик Акаи Герли АҚШнинг Бруклин штатида 2014 йилнинг 20 ноябрида кўп қаватли уйда яшовчи танишининг хонадонига келаётган эди. Офицер эса зинани кўздан кечираётганида тасодифан йигитга қарата ўқ узган. 

Ўқ девордан учиб ўтиб, Герлининг кўкрак қафасини тешиб юборган. Мазкур ҳодиса Америка жамоатчилигида кенг муҳокама қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1