Куни кеча хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан матбуот анжумани ўтказди.
Тадбир давомида хонанда томонидан қизиқарли саволларга жавоблар ва хонанда томонидан аввал айтилмаган фактлар ҳавола этилди.
Хусусан Каниза ҳамкасблари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига ўз эътирозларни билдириб ўтди.
Хонанда томонидан келтириб ўтилган маълумотларга кўра, юқорида номлари келтириб ўтилган хонандалар Канизанинг ижодидан ўғирлашган. Хусусан Муниса Ризаева хонанданинг “Аммаси холаси” таронасидаги кавушлар кийиш ғоясини, Райҳон эса “Ғарибим, табибим” сўзлари билан қўшиқ куйлаганлигини, Озодбек Назарбеков эса етим фарзанд ноласи каби қўшиқ мавзусини ўғирлаганлигини, “Беном” гуруҳи ҳам “Холаси-аммаси” қўшиғи мусиқаси йўналиши, клипи ижодий жараёнларидаги ўғирлигини маълум қилди.
Каниза тароналари юқоридаги ижодкорлар томонидан сўзма сўз ёки мусиқа томонидан айнан ўғирланмаган бўлсада, ғоя, йўналиш, мавзу томонидан бир хил эканлигини иддао қилмоқда.
Каниза юқорида номлари келтирилган ижодкорларга ўзлари мукаммал ижод қилишларини, унинг қўшиқлари, йўналишлари ва у топган мавзуларждан ўғриламасликларини, бу нарса унинг ҳиқилдоғига келганини айтиб ўтди.
Матбуот анжумани давомида Канизанинг тароналари ва юқорида номи келтирилган Озодбек Назарбековнинг ижодига киритилган аммо Канизада бир неча ой олдин яратиб бўлинган “Етим бола ноласи” таронасини ижро этди.
Ёдгорбек ЮКСАЛ
21.12.2021, 10:56
Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...20.12.2021, 21:48
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...30.05.2021, 13:40
Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...24.04.2021, 15:06
Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....