1

Жавоҳир Зокиров: “Пул билан қобилиятсиз одамни ҳам юлдуз қилиш мумкин”

ШОУ-БИЗНЕС 21.04.2016, 13:55
Теглар: Актёр
Жавоҳир Зокиров: “Пул билан қобилиятсиз одамни ҳам юлдуз қилиш мумкин”

«Сотқин» ва «Барон» фильмларидаги ролларидан сўнг одамларнинг тилидан тушмаётган Зокировлар сулоласининг муносиб давомчиси Жавоҳир Зокиров Санжар Шодиевнинг «Сени ўзим бой қиламан» деб номланган фильмида бош роллардан бирини ижро қилди. Мазкур фильм юзасидан бизни қизиқтирган қуйидаги саволлар билан Жавоҳир Зокировга мурожаат қилдик. 

— «Сени ўзим бой қиламан» фильмининг қисқа роликларини кўриб фильмни кўришга иштиёқимиз ортди. Бизнингча сиз мазкур фильмда молиявий продюссер ролида намоён бўласиз, айтингчи, сизнингча ҳаётда ҳам мутлақо қобилятсиз одамни пул билан юлдуз даражасига олиб чиқса бўладими ?

— Ҳозир пул билан ҳеч кимни юлдуз даражасига олиб чиқиб бўлмайди, десам одамларни алдаган бўламан, пул билан қобилятсизни ҳам юлдуз қилиш мумкин, фақат у юлдуз кўпга бормай сўнади. Шоу-бизнесга қандай осон кирган бўлса, ундан худди шундай осонгина, ҳеч кимнинг эсида қолмасдан чиқиб кетади.

— «Сотқин», «Барон» каби фильмларидан сўнг мазкур кинокартинага розилик билдиришингизга айнан нима туртки бўлди?

— «Сени ўзим бой қиламан» фильмидаги ғоянинг қизиқлиги, сценарийнинг ўзига хослиги ва менинг ижодимда ушбу фильмда ўйнаган ролим бошқа бўлмаганлиги сабабдан ҳам мазкур фильмда суратга тушишга розилик билдирганман. 

— Режиссёр Санжар Шодиев билан илк бор ишлашингиз. Аввал сайтимиздаги онлайн мулоқотда айрим режиссёрларни танқид қилган эдингиз, Санжар Шодиевнинг ижодига қандай баҳо берасиз...?

— Режиссёр Санжар Шодиев билан биринчи марта ишлашимиз эди. Санжар Шодиев ҳам актёр ҳам режиссёр бўлганлиги сабабли актёрни яхши тушуна олади, ўзи нима хоҳлаётганини билгани учун ҳам биз ортиқча қийналмадик. 

— Ўзбекистондаги энг қиммат актёрлардан бириман мазмунида интервью берган эдингиз, сир бўлмаса «Сени ўзим бой қиламан» фильмидаги ролингиз учун қанча ҳақ олдингиз?

— Энг қиммат актёрман деганда, аввало бугунги кундаги жуда кўплаб актёрларга нисбатан катта тажрибамни ҳисобга олиб айтганман. Бундан ташқари  ўзбек, француз, рус актёрлари билан ишлаш натижасида улардан ҳам жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Устозларим жуда билимли, ўз ишининг усталари бўлишган ушбу сабабларга кўра ўзимни энг қиммат ва кўп гонорар оладиган актёрман дегандим. Ушбу фильмдан қанча ҳақ олганим эса сир бўлиб қолаверсин...

Дарвоқе, “Сени ўзим бой қиламан” фильми премьераси 25 апрель куни Алишер Навоий номли киносаройида бўлиб ўтади. Фильм трейлерини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
​“ИШДАГИ ИШҚ” ФИЛЬМИ ҚАҲРАМОНЛАРИ БУГУНГИ КУНДА(ФОТО)

11.07.2017, 15:07

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...
​ЁҚУБ АҲМЕДОВ. АКТЁР БЎЛИШНИ ИСТАГАН ФУТБОЛЧИ

11.07.2017, 14:10

Учрашувимиз меҳмонини кинодаги катта-кичик роллари орқали яхши танийсиз. Санъатга кириб келгунига қадар эса у спортчи бўлган. Сўзимиз чин. Жароҳат олмаганида эҳтимол бугун актёр эмас, футболчи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1