АсосийDunyo

Туркияда ўқувчиларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи 508 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди

Терговда айбини қисман тан олган эркак, судда фикридан қайтиб, ҳамма айбни терговчининг мажбурлагани учун тан олганини айтди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Туркиянинг Караман вилоят суди маҳаллий диний мактаб ўқитувчисини ўқувчиларига нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун 508 йил-у, 3 ойга қамашга ҳукм чиқарди.

Айблов хулосасига кўра, исми ошкор этилмаган 54 ёшли судланувчи 3 йил мобайнида 12 дан 14 ёшгача бўлган ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилганликда айбланган. Судда юқори даражада хавфсизлик чоралари кўрилган. Туркиянинг икки оппозицион партияси — халқ республикаси ва миллий ҳаракат партиялари ҳукуматдан айбдорга нисбатан қатъий чора кўришни талаб қилган эди. Ҳодиса рўй берган мактаб Энсар жамғармасига тегишли бўлиб, бу ерда диний таълим берилган ва масжидлар учун имом-хатиблар тайёрланган. Туркияда 2002 йилга келиб, бундай мактаблар сони кескин ошиб кетди. 

Туркия парламентида воқеани ўрганиш учун махсус комиссия тузилди. Оила ишлари бўйича мамлакат вазири Сема Рамазон ўғли бу воқеа юқори даражада хизмат кўрсатаётган Энсар жамғармаси номига доғ тушишига сабаб бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Унинг ушбу сўзлари  оппозициячиларнинг танқидига учраган.

Бошқа янгиликлар