1

Тошкентда психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 05.11.2021, 11:12
Тошкентда психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.Н.нинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадонда умумий қиймати салкам 13 миллион сўмлик 51 конвалютада (ҳар бирида 10 донадан капсула) “Селофен номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлигини аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1