1

Лотереяда ютган одам, ютуғи ўзи ўйлаганидан минг баробар кўплигини билмади

ДУНЁ 22.04.2016, 14:24
Лотереяда ютган одам, ютуғи ўзи ўйлаганидан минг баробар кўплигини билмади

Британияда лотереяда ютган одам, ютуғи ўзи ўйлаганидан минг баробар кўплигини билиб, ҳайратини яшира олмади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Британиянинг Форфар шаҳрида яшовчи 59 ёшли Жон Боуман бу ҳақда қувончини у билан бўлишмоқчи бўлган дўстидан эшитди. Жоннинг дўсти лотерея натижаларини кўрганлигини ва уни миллионерга айлангани билан табриклади. Ёшлигида Шотландиянинг премьер-лигасида футбол ўйнаган Жон дўстлари билан миллионерга айланганини маҳаллий қаҳвахоналардан бирида нишонлади. 

Ғалабага эришганига амин бўлган Жон дарҳол ишдан бўшади. Ютуқни қабул қилиш вақтида сўзга чиққан Жон, бу пулларни дунё бўйлаб саёҳат қилишга ҳамда қизлари Эмма ва Лиза учун сарфламоқчи эканлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1