1

Малайзиялик фуқаро ликопчасидаги суварак учун хусусий шифохонадан 17 минг доллар товон пули ундирди

ДУНЁ 22.04.2016, 15:20
Малайзиялик фуқаро ликопчасидаги суварак учун хусусий шифохонадан 17 минг доллар товон пули ундирди

38 ёшли Малайзия фуқароси Ван Хейли Марауви хусусий клиникани судга бериб, 17,2 минг доллар товон пули ундириб олди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Унинг айтишича, клиника ходимлари уни сувараклар билан “овқатлантирган”.  

Малайзиялик фуқаро ҳамширалардан бири олиб келган нонуштадан бироз еб бўлгачгина, унда суварак борлигини кўриб қолади. У суваракнинг бир қисмини билмай еб юборган эди. Шундан сўнг Ван Хейлининг қорнида қаттиқ оғриқ туради. 

Ван Хейли Марауви 2015 йилда бўйин умуртқа соҳасидаги оғриқлар сабаб, шифохонага ётган эди. Бироқ, унинг саломатлиги бемор ўз ликопчасида суварак борлигини сезиб қолгач, ёмонлашади.

2015 йилнинг августь ойида Марауви мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига арз қилди. У шикоят хатида ўзи даволанган клиникада санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаётганини билдириб ўтади.

Шифохона маъмурияти Мараувининг ёлғон гапираётганини таъкидлади, бироқ холис равишда ўтказилган текширув ишлари беморнинг ҳақлигини исботлади.

Салкам бир йил давом этган суд жараёнидан сўнг, клиника маъмурияти ўз беморига катта миқдорда товон пули тўлашга мажбур бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1