Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан Акмалхужа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Унга "Божхона хизмати генерал-майори" махсус унвони берилди.