АсосийJamiyat

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тохиржонова гроссмейстерлик талабини бажарди. Бугун ҳамюртимиз пойтахтимизда якунига етиб бораётган Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент Опен” халқаро турнирининг сўнгги турида мусобақанинг иккинчи тартиб рақамли иштирокчиси арманистонлик Тигран Петросянни мағлубиятга учратди. Бу ҳақда “Оlamsport.com” нашри хабар бермоқда

Бу билан у гроссмейстерлик талабини бажарди. Энди мамлакатимизда аёл гроссмейстерлар сони икки нафарга етди. Биринчи аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тохиржонованинг опаси Нафиса Мўминова эди.

Бошқа янгиликлар