28

Тим Кукни тушликка таклиф қилган киши Apple тақдимот маросимига чипта ютиб олади

ДУНЁ 27.04.2016, 16:58
Теглар: Apple
2925
Тим Кукни тушликка таклиф қилган киши Apple тақдимот маросимига чипта ютиб олади

Apple раҳбари Тим Кук бутун дунёдаги компания мижозларига шахсан ўзи билан овқатланиш имконини бермоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Нуфузли учрашув Apple`нинг Купертинодаги офисида бўлиб ўтади. 

Тим Кук билан тушлик қилиш учун энг кўп сумма тўлашга рози бўлган шахс Apple компаниясининг янги маҳсулоти тақдимот маросимига икки кишилик чиптани қўлга киритади.

Йиғилга маблағ эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига йўналтиради.

Ҳозирги кунда Кук билан тушлик қилиш учун таклиф қилинган энг кўп пул миқдори 125 минг долларни ташкил этмоқда. Аукцион эса жорий йилнинг 5 майига қадар давом этади. Мазкур аукцион тўртинчи марта ўтказилмоқда. 

2013 йилда Apple раҳбари билан тушлик учун 610 минг доллар,2014 йилда 330 минг доллар, 2015 йилда эса 200 минг доллар тўлашган эди.

Бу йил Тим Кук Apple мижозлари ҳақ-ҳуқуқларини бузмаслик учун ФҚБ талабини бажармагани унинг обрўсини янада оширди. Шунинг учун бу йил у билан овқатланиш учун сарфланадиган пул миқдори ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди

03.02.2017, 15:16

Дунёдаги энг қиммат бренд номи эдиликда Google’га тегишли – унинг қиймати 2016 йил бошидан то 2017 йил бошига қадар 88,2 дан 109,5 миллиард долларга кўтарилди.Бу...
Салкам 1 йил кўл тубида ётган iPhone 4 ишлаб кетди

24.11.2016, 11:29

АҚШнинг Ғарбий Пенсильвания штатида яшовчи муҳандис Дэниел Калгрен металқидирувчи  мослама ёрпдамида музлаб қолган кўп тубидан iPhone 4 аппаратини топиб олди. У кўл тубида бир неча...
Хитойлик қиз ошиқлари совға қилган айфонларни сотиб, ўрнига уй олди

31.10.2016, 17:08

Хитойнинг жанубий қисмида яшовчи Ксяоли тахаллусли қиз бахт айфоннинг янгилигида эмас, балки унинг сонида эканлигини исботлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. Қиз бир эмас, йигирмата...
Янги iPhone 7: Афзаллик ва камчиликлари

24.10.2016, 11:35

Янги iPhone 7 смартфонидан ҳатто душ қабул қилаётганда ҳам фойдаланса бўлади. iPhone 7 смартфони сотувга чиқарилганига кўп бўлмади, бироқ шунга қарамай бутун дунё бўйлаб минглаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19