1

“Шум бола” болалар ва ёшлар кинофестивали бошланди

ЖАМИЯТ 29.04.2016, 10:04
Теглар: Фестивал
“Шум бола” болалар ва ёшлар кинофестивали бошланди

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Гёте институти Тошкент филиалининг “Шум бола” болалар ва ёшлар учун III ўзбек ва немис кинолари фестивали 28 апрель – 1 май кунлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройда, 3-5 май кунлари Фарғона шаҳридаги Театр ва концерт саройи ҳамда Санъат коллежи залида ташкил этилади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 апрель куни Алишер Навоий номидаги киносаройда тадбир ташкилотчилари ва меҳмонлар иштирокида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фестивалда германиялик киноижодкорлар томонидан яратилган бадиий маҳсулотлар билан бир қаторда ўзбек кинематографчиларининг ҳам ижод маҳсуллари намойиш этилади.

Кинофестиваль доирасидаги барча намойишлар Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади. Намойишларга кириш бепул. Немис тилидаги филмлар русча титрлар билан кўрсатилади.

Шарҳлар

Туркия кинофестивалида ўзбек киноижодкорлари муносиб кутиб олинди

10.11.2021, 18:56

Туркияда бўлиб ўтаётган “Korkut ata” халқаро кинофестивалида таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Фестивалнинг илк куни ўзбек киноижодкорлари тантанали кутиб олиниб, меҳмонлар халқаро...
АҚШдаги мусиқа фестивалида 8 киши ҳалок бўлди

06.11.2021, 20:21

АҚШнинг Техас штатидаги Astroworld мусиқа фестивалида тиқилинч ҳолат туфайли фавқулодда ҳолат юзага келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Қайд этилишича, Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган йирик концертда...
​“Юксак маънавиятли авлод” ёшлар фестивалининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди

25.05.2017, 14:20

Қибрай туманидаги Дўрмон маданият саройида “Юксак маънавиятли авлод” номли ёшлар фестивалининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги, вилоят...
​Канн кинофестивалининг энг назокатли либос эгалари (Фото)

18.05.2017, 14:49

17 май куни Францияда Канн кинофестивали муваффақиятли равишда очилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Канн кинофестивалининг қизил йўлакчасидан киноюлдузлар нафис ва назокатли либосларда ўтишди. Етмишинчи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1