Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куйлаган дуэтлари ва умуман дуэтларга муносабати тўғрисида гапирди.
“Бекажон” нашри журналисти Озодбек Назарбековнинг куйлаган дуэтлари тўғрисидаги саволига, дуэт унинг лойиҳаси эмаслигини маълум қилди:
“Бирорта дуэт менинг таклифим билан куйланмаган. Дуэт борасида талаб қўйган бўлардимки, битта бўлиши керак, у юз йиллаб тингланадиган! Шу вақтгача куйлаган дуэтларимни “ўзбекчилик”, кимнингдир илтимосини қайтара олмаслик сабаб куйлаганман.”





