Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.М. ва Ш.У.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 7 600 АҚШ доллари эвазига “Сўх-Оқтепа” ирригация тизимига қарашли 60 сотих ер майдонида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш учун расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Худди шундай, Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ч.Қ.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Э. фуқаро Б.га ўзи раҳбарлик қилиб келаётган хўжаликка тегишли бўлган 1050 гектар яйлов ҳамда 50 сотих сувли ер майдонини 96 млн сўмга танишлари орқали уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишиб, шундан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 83 млн сўм ҳисобидан 2 млн сўмини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.