1

Актриса Шаҳзода Муҳамедова ўз тўйини Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказиш истагини билдирди

ШОУ-БИЗНЕС 02.05.2016, 14:29
Теглар: Шаҳзода Муҳамедова
Актриса Шаҳзода Муҳамедова ўз тўйини Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказиш истагини билдирди

Хонанда Канизанинг 28 апрель куни «Истиқлол» санъат саройида бўлган концерт дастури кўпчиликнинг тилига тушди — уни концертдан куёв олиб кетди. 

Канизанинг концертида меҳмон бўлган актриса Шаҳзода Муҳамедова Instagram’даги саҳифасига келиннинг саҳнадан тушиб, залдан чиқиши тасвирланган видеолавҳани эълон қилди, деб хабар беради “Дарё” нашри.

“Канизани туғилган куни ва концертида гўшангада келин қилиб узатиб юбордик. Фақат келинни уйидан эмас, халқ орасида — ‘Истиқлол’ саройидан чиқардик. Ҳамма ҳайратда, лекин келин ҳақиқатан ҳам лимузинга ўтириб, куёв билан кетди”,—деб ёзади актриса.

“Нима ҳам дердик, ҳамма хоҳлаганича орзу-ҳавас қилади. Шу, мен ҳам тўйимни Алишер Навоий номли киносаройда ўтказиб юборсаммикин, деб ўйлаб турибман. Бир йўла фильмим премьераси билан битта бўлиб ўтиб кетар эди”, — деди Шаҳзода Муҳамедова.

“Шундай бўлса ажабмас. Яхши ният бу ҳам”, — дея қўшимча қилди актриса.

Шарҳлар

​Шаҳзода Муҳаммедова: Турмуш ўртоғимнинг шартига кўндим...

17.02.2019, 20:48

Унинг атрофида гап-сўзлар кўпайгани сари кўпайиб боряпти: «Энди Ўзбекистонга қайтиб келмасмиш», «Бизнесини топширганмиш», «Тўйини ўзи ўтказибди», деган мазмунда. Миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида актриса ва дизайнер...
Шаҳзода Муҳаммедованинг тўй санаси маълум бўлди (фото)

16.11.2018, 12:49

Истеъдодли, серқирра актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг никоҳ тўй қайси санага режалаштирилгани маълум бўлди. Никоҳ маросими 28 ноябрь куни «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтади. Иқтидорли дизайнернинг...
Шаҳзода Муҳаммедова тўйидан олдин келин либосини кийди (фото)

22.06.2018, 15:43

Шаҳзода Муҳаммедова айни кунларда қизғин иш жараёни билан биргаликда тўйга тараддуд кўраётганидан хабарингиз бор...Куни кеча актриса ва дизайнер Шаҳзода яна бир бор келинлик либосида кўриниш...
​Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага видеомурожаат йўллади(Видео)

11.07.2017, 10:00

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевага қарата ёзган ҳақоратли постини Instagram`даги саҳифасидан ўчириб ташлагани ва жаҳл устида ёзган ҳақоратлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1