1

18 ёшли австралиялик дарвозабон чақмоқ уриши оқибатида вафот этди

ДУНЁ 02.05.2016, 15:00
18 ёшли австралиялик дарвозабон чақмоқ уриши оқибатида вафот этди

"Мелака Юнайтед" футбол клубининг 18 ёшли австралиялик дарвозабони Стефан Петровски чақмоқ уриши оқибатида оламдан кўз юмди.

5 апрель куни Малайзия клубида машғулот ўтказаётган пайтда австралиялик дарвозабонни чақмоқ урди. Пертовски шу кунгача кома ҳолатида эди ва 1 май, якшанба куни вафот этди.

"Мелака Юнайтед" иқтидорли дарвозабон – Стефан Петровскидан ажралиб қолди. Унинг ота-онаси деярли бир ой шифохонада фарзанди соғайишини кутди. "Мелака Юнайтед" 18 ёшли посбон вафот этганини қайғу билан эълон қилади" – дейилади клуб матбуот-хизматида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1