1

Каниза плагиатда айблаган хонандаларидан узр сўради

ШОУ-БИЗНЕС 02.05.2016, 16:42
Теглар: Каниза
Каниза плагиатда айблаган хонандаларидан узр сўради

Хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига ўз эътирозини билдиргани ҳақида хабар бергандик.  

Хонанда санъаткорларга нисбатан қаттиқ кўриниб қолган фикрлари учун узр сўради, деб ёзади Sayyod.com нашри: 

“Журналистлар айбдор эмас, ўзим хаяжонланиб, фикрларимни тўғри етказиб бера олмадим. Хамма хамкасбларим ва хонандаларни ҳурмат қиламан ва шу пайтгача ҳамма гувоҳ, буни улар кўришиб қолганимиздаги муомаламдан то уларнинг концертларига ўзим чипта харид қилиб гуллар билан бориб табриклашим далил. Ҳаттоки бир хонанда "уни таклиф қилмагандим, келиб гул берганида ҳайрон  бўлдим” деганидан хам хабарим бор (кулади). Майлида ким учун ҳурмат бу таклиф этилганида концертига қуруқ келиб, ярмидан чиқиб кетиши, кимгадир эса чиптасини харид қилиб гул билан келиб табриклаши ҳурмат саналар. Бу миннат сўзлари эмас, асло. Шунчаки бор хақиқат. Матбуот анжуманидаги ҳақиқатларим ҳам шахсий фикримча ва таъбир жоиз бўлса хатоим ҳамда менга шундай туюлгандек бўла қолсин. Мен бахтлиман, шукр дастурим бироз хатолик билан ўтган бўлсада, аксарият томошабин ва ҳамкасблар тарафидан  биринчи концерт учун аъло дея баҳоланди. Энг асосийси оила қурдим. Ҳозирча турмуш ўртоғим назорати остида ижодни давомлашимга келишилди. “Чилла ўтгач” хизматга шўнғиймиз. Уёғини вақт кўрсатар.”

Шарҳлар

Канизанинг арзи етиб борди: хонандани ҳақорат қилган йигит суд қилинди (видео)

19.07.2023, 11:51

Аввалроқ хонанда Каниза видеомурожаат билан чиқиб, уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган йигитга чора кўрилмаётганини айтиб, қонунлар ишламаслиги ҳақида арз билан чиққанди. Хонанда ҳолат бўйича тегишли орган...
"Керак бўлса шу видеони Президентгача кўрсатишсин!" Хонанда Каниза мурожаат билан чиқди (видео)

17.07.2023, 11:35

Хонанда Каниза ўзи дуч келган ва уни қийнаётган муҳим масалада мурожаат билан чиқди. "Ҳозир бир нарсани сизлар билан бўлишмасам пақиллаб кетаман. Президентимиз янги қарорлар чиқардилар, лекин...
​Каниза оиласи, Алишер Узоқовни судга бериши, Даврон Кабулов можароси ҳақидаги саволларга жавоб берди(Видео)

29.06.2017, 10:13

онанда Канизанинг “Малина” қўшиғига клип тасвирга олиш ишлари бошланди. Клипни актёр ҳамда режиссёр Алишер Узоқов суратга олмоқда. “Sayyod.com” клип суратга олиш жараёнидан репортаж тайёрлади. Репортажда...
​Канизани мухлислари ва яқинлари романтик тарзда табриклашди(Фото)

28.04.2017, 11:29

Бугун, 28 апрель куни ўзбек санъатининг уч таниқли вакили таваллуд кунларини нишонламоқда. Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ва хонанда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1