1

“Соғиндим” клипи юзасидан мухлисларнинг эътирозларига Лола ва Йигиталининг жавоби

ШОУ-БИЗНЕС 03.05.2016, 10:40
Теглар: Лола Йўлдошева
“Соғиндим” клипи юзасидан мухлисларнинг эътирозларига Лола ва Йигиталининг жавоби

Лоланинг янги “Соғиндим” клипи мухлисларнинг эътирозлари ва кенг муҳокамасига (МАНБА) сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик

Шу сабабдан “Лола дугонасининг турмуш ўртоғи билан эҳтиросли саҳналарда чиқиши шартмиди?”, “Нега айнан Йигитали?” каби саволларига жавоб олиш учун “Даракчи” мухбири Алия Тулембаева хонанда Лола Йўлдошева ва актёр Йигитали Мамажонов билан боғланди.

Лола Йўлдошева, хонанда: — Менимча шахсий ҳаёт ва ишни бир-бирига аралаштириш тўғри эмас. Агар мухлислар клипдаги воқеаларни синчковлик билан кузатган бўлишса, мен бундан фақат хурсанд бўламан, демак, биз вазифамизни уддалабмиз.  Бизнинг соҳада акётрлик муҳим ўрин тутади. Нега айнан Йигитали билан ҳамкорликда ижод қилганимизга келсак, биз бир неча йил илгари партнёрликда клип ишлаган эдик. Ва Йигитали илк муваффақиятли ролини ҳам айнан менинг қўшиғимга ишланган клипда ижро этганди.   

Йигитали Мамажонов, актёр: — Биз касбимиздан келиб чиққан ҳолда роль ижро этдик холос. Мен актёрман ва берилган вазифани бажаришим шарт. Одамларнинг гап-сўзларига эса анчадан буён аҳамият бермай қўйганман.

Шарҳлар

Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Лола нега фолчиларни инкор этмади?

29.03.2018, 09:26

Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди... — Айтишларича сиз... — Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча,...
Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида

13.03.2018, 16:48

8 март куни таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева узоқ танаффусдан сўнг Москвада катта концерт бергани ҳақида хабар берган эдик. Концертдан аввал "Sputnik" нашри мухбири гўзал...
“Беном” Россияда биринчи марта концерт бермоқда

22.01.2018, 13:22

Оригинал қўшиқ ва клиплари билан тилга тушган “Беном” гуруҳи гастроль сафарига отланишди...Россиянинг тўрта йирик шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт 3 феварль Санкт-Петербург шаҳридан бошланади. “ST....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1