1

Минглаб британиялик ўқувчилар норозилик намойишини ўтказишади

ДУНЁ 03.05.2016, 10:50
Минглаб британиялик ўқувчилар норозилик намойишини ўтказишади

Минглаб британиялик ота-оналар 10 май куни фарзандининг мактабга бормаслигига рухсат берди. Бу билан улар таълим тизимидаги ортиқча талаблардан норозиликларини ифодалашни кўзда тутишган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

"Let our kids be kids" (“Болаларимизнинг болалигини тортиб олманг”) ҳаракати фаоллари бошланғич синфлардаги ўқув дастурларининг болаларга оғирлик қилаётганига норозилик билдиришда. Ота-оналарнинг фикрича, бунга бошланғич синфлар учун мўлжаланган янги таълим дастури, SAT стандарт тестларининг киритилиши сабаб бўлган.

Тестлар дастур каби янги бўлиб, у болалар илгари ечган тестлардан мураккаблиги билан фарқ қилади. Ҳаракат фаолларининг фикрича, бу нарса болани руҳан эзиб қўяди, тестдан ўтолмаган бола ўзини омадсиз, билимсиз, қўлидан ҳеч нима келмайдиган одам деб ҳисоблайди.

Ота-оналар ассосиацияси томондан маориф вазири Ники Морганга ёзилган мактубда улар стадартлаштирилган тестлардан воз кечишни талаб қилишган. 

SAT (Scholastic Assessment Test, “мактаб баҳолаш тести”) 1901 йилдан бери ўтказиб келинади. Ҳозирги кунда уни College Board номли Америка ташкилоти яратади. Имтиҳонлар уч қисмдан иборат бўлиб, 3 соат-у, 45 дақиқа давом этади. Тест натижалари асосида грамматика, математика ва ўқувчининг тестни таҳлил қилиш каби билимлари баҳоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1