АсосийСпорт

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони дзюдо федерациялари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув бўлиб ўтди

Саудия Арабистони дзюдо федерацияси президенти Абдулазиз Ал-Бассамнинг таклифига кўра Ўзбе...

'Ўзбекистон ва Саудия Арабистони дзюдо федерациялари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Саудия Арабистони дзюдо федерацияси президенти Абдулазиз Ал-Бассамнинг таклифига кўра Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов пойтахт Ар-Риёд шаҳрида бўлди.

Расмий учрашув чоғида ҳар икки мамлакат дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳар икки давлат терма жамоаларининг қўшма ўқув-машғулотларини ўтказиш, ҳакамлар ва мураббийлар учун семинарлар ташкил этиш масалалари муҳкама қилинди. Абдулазиз Ал-Бассим ва унинг ўринбосари Ҳуссайн Ал-Малки ташриф учун Азизжон Камиловга миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5-15 октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилган эди. Ўшанда Исмоил Сиддиқ бошчилигидаги жами 15 нафар саудиялик дзюдочилар пойтахтимизда ўз маҳорат ва тажрибаларини оширишганди.

Бошқа янгиликлар