Берлинда эсган кучли шамол оқибатида ҳаво шарини осмондан тушириш қийин бўлди. Натижада ҳаво шарида бўлган 20 киши, шу жумладан болалар ҳам 150 метр баландликда қолиб кетди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Йўриқчи ҳаво шаридагиларга тезда сават полига ётишга буйруқ берди. Қўрқувни ҳисобга олмаганда, ҳеч ким тан жароҳати олмади. Полиция бундай ноқулай об-ҳаво шароитида нима учун ҳаво шари учирилганини аниқлашга киришди.