Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ИТФ бўйича 14-17 ёшлилар ҳамда фахрийлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Эътиборлиси, фахрийлар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Музаффар Зоитов олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, спортчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Нуфузли мусобақанинг жамоавий баҳсларида 14-17 ёшли таэквондочиларимиз ҳам кумуш медаль эгасига айланди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Бугун, 15 декабрь куни таэквондочиларимиз яккалик ва жамоавий массоги йўналишларида ғолиблик учун курашга киришади.






