Сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди. Аксарият авариялар сабаби — электр таъминотидаги узилишлардир.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазир ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.
Қайд этилишича, содир бўлган аварияларнинг 7 таси кўп қаватли уйларнинг ички тизимида, 7 таси иссиқлик тармоқларида, 3 та табиий газ таъминоти босимининг пасайиши ва 10 та электр энергияси таъминоти узилиши натижасида содир бўлган.
Тошкент шаҳридаги ТЦ-4 қозонхонасидаги узилишдан бошқа сезиларли даражадаги авария ҳолатлари содир бўлмади. Ҳозирда барча қозонхоналар бир маромда ишламоқда.
Бугунги кунда 505 та қозонхона ва 3 704 км иссиқлик тармоқлари орқали, 614 577 та хонадондан иборат 13 366 та кўп қаватли уйлар ва 1 885 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.






