АсосийShou-biznes

Хожиакбар Хайдаровнинг илк жонли концертига ташриф буюрганлар унинг овоз имкониятини юқори баҳолашди

Эндигина санъат оламига қадам қўйган Хожиакбар Хайдаров 2 май куни “Инсон” деб номланган илк альбомини оммага тақдим этди. 

Бир-бирини такрорламайдиган қўшиқлар гулдастасидан ташкил топган ушбу альбомдан  хонанданинг 8 та видиоклипи, 15 та янги тароналари ҳамда отаси Нуриддин Хайдаровнинг бирқанча қўшиқларининг фарзанди Хожиакбар Хайдаров томонидан  қайтадан ижро этилган варианти ўрин олган. 

Альбом тақдимоти маросимига Хожиакбар Хайдаровни табриклаш учун унинг кўплаб яқин санъаткор дўстлари, отасининг яқин шогирдлари, ҳамкасблари ташриф буюришди. 

Ушбу кечага  ташриф буюрган хонандалар ўзларининг дил изҳорлари билан бир қаторда бир жуфт қўшиқ ҳам ижро этишди. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фарзанди Зоҳиршоҳ Жўраев “Отам шогирдларим орасида худди мен каби, кўнглимдагидек  қўшиқ куйлагани  раҳматли Нуриддин Хайдаров эди, болалик чоғларимизда ҳам бу мақтовни Нуриддин аканинг ўзларига кўп бора айтганларининг гувоҳи бўлганман”  дея табрик сўзини бошлади. 

Ушбу дастурнинг асосий ўзига хос жиҳати Хожиакбар Хайдаров шу кунгача тайёрлаган 15 дан  ортиқ янги қўшиқларини илк маротаба мухлислари ва меҳмонлар учун жонли ижрода куйлади.

Тақдимот маросимига ташриф буюрганлар юқори пардаларда куйланган оҳанглардан хонанданинг овоз имконияти нақадар кенг миқёсда эканлигининг гувоҳи бўлишди ва бунга юқори баҳо беришди.

Бошқа янгиликлар