АсосийShou-biznes

Асли исми Дилноза бўлган Паризода таҳаллусининг сирини очди

Бугун жуда кўплаб санъаткорлар тахаллус билан ижод қилишади. Уларнинг кўпчилиги ўз исми билан деярли чақирилмайди. Хонанда Алишер Файз концерт дастурларидан бирида раққоса Паризоданинг асл исми Дилноза эканлигини ошкор қилмаганида, эҳтимол мухлислар унинг асл исмини билмаган ҳам бўлишарди.

Хўш, Дилнозанинг Паризода билан қандай боғлиқлиги бор? “Бекажон” нашри ушбу савол билан қизиқди:

“Болалигимдан дадам мени Паризода деб чақирарди. Мен туғилган вақтимда, дадам Москвада бўлгани сабабли исмимни Дилноза қўйишган, дадамнинг ўзи Паризода деб исм қўймоқчи бўлган. Мактаб даврида синфда 3 та, коллежда 4 та Дилнозалар ўқирдик. Дилнозалар кўп бўлгани сабабли ўзимни Паризода деб таништирганман. Менимча, мен туғилган вақтда Дилноза исми урф бўлган. Шундан сўнг ҳамма мени Паризода деб атайдиган бўлди. Ҳаттоки ҳужжатларга қараб, кимдир мени “Шерматова Дилноза шу ерда ўқийдими” деб келишса, курсдошларимиз “йўқ” деб жавоб берадиган бўлишди. Чунки мени ҳамма Паризода исми билан қабул қилиб бўлганди-да. Кейинчалик машҳур бўлиб кетишимни умуман кутмаганман. Мухлисларим мени ушбу ном билан чақирадиган бўлди.”

Бошқа янгиликлар