АсосийSport

Дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда нечта медалга эга бўлди?

'Дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда нечта медалга эга бўлди?'ning rasmi

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар (2005-2006) ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Қирғизистонлик афсонавий мураббий Петр Телпизов хотирасига бағишлаб ўтказилган Кyrgyzstab Open-2021 турнирида мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистондан келган ёш дзюдочилар татамига чиқди.

Қувонарлиси, Отамурод Ҳусанов, Санжар Раҳматов мураббийлигидаги Республика олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари Бишкекдаги турнирда жами 11 та медалга эга чиқишди.

Ғолиб ва совриндор дзюдочиларимиз:

Олтин медал

-60 кг: Фарруҳ Ҳамдамов  

-66 кг: Саддам Ҳусанов

+70 кг: Севинч Турақулова

Кумуш медал

-55 кг: Самариддин Қўчқоров

+57 кг: Рухшона Беркинбаева  

-66 кг: Отабек Ҳусанов

Бронза медал

-52 кг: Фотима Беркинбаева

-55 кг: Беҳруз Мираҳматов

-57 кг: Нозигул Холмирзаева

-66 кг: Бекзод Ўктамов

-81 кг: Жавоҳир Хайиталиев

Бошқа янгиликлар