Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида яшовчи жуфтлик Гарри Поттер фильми услубида тўй қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Кэсси (Cassie) ва Льюис Байроми (Lewis Byrom) тадбирни Жоан Роулинг қаламига мансуб Гарри Поттер ҳақидаги асарига мос равишда ўтказишга ҳаракат қилишди. Кийимлар, жой, таомнома асарда тасвирланган воқеаларга асосланди. Улар тўйни шаҳар маъмурияти биносида ўтказишди, унда 130 киши иштирок этди. Тўй қасамёд пайтида жуфтлик Жоун Роулинг асари парчаларидан фойдаланишди. Тўйнинг давоми Midland меҳмонхонасида бўлиб ўтди.