Айни кунларда Тошкент вилоятида Россия Федерацияси иш берувчи компанияси вакиллари томонидан қурилиш соҳасининг турли йўналишлари бўйича танлов ўтказилмоқда.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, онлайн равишда олиб борилаётган бу танловда туман ва шаҳарлардан 200 дан ортиқ фуқаро қатнашмоқда.
Маълумот учун, ушбу танловдан ўтган фуқароларга Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, патент расмийлаштириш, транспорт, яшаш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.






