АсосийDunyo

Мексика қирғоқларида 5,7 балли зилзила рўй берди

Тинч океанининг Мексикага яқин қирғоқларида 5,7 балли зилзила рўй берди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри.

Ер силкиниши Сан-Патрисио шаҳрининг жануби-ғарбидан 122 км узоқликда рўй берди, ер ости силкинишининг чуқурлиги 13,3 километрни ташкил этди. Ҳозирча вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, аммо цунами келиш хавфи борлиги ҳақида эълон қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар