Келгуси йилда IT хизматлар ҳажми 35 фоиз оширилиб, 21 триллион сўмга етказилади

ЖАМИЯТ 24.12.2021, 21:55
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Келгуси йилда IT хизматлар ҳажми 35 фоиз оширилиб, 21 триллион сўмга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ахборот технологиялари барча соҳаларда самарадорлик ва қулайликка хизмат қилади. Шу боис, бу борада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, жойларда 100 дан ортиқ IT-мактаблар фаолияти йўлга қўйилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 500 мингдан зиёд ёшлар дастурлашни ўрганди.

IT-парклар ташкил этилганидан буён соҳада экспорт ҳажми 50 баробарга кўпайиб, 40 миллион долларга етди. Резидентлар сони 147 тадан 500 тага ошди, 300 дан зиёд янги компаниялар фаолияти йўлга қўйилди. IT-паркларда 8 минг 500 та юқори даромадли иш ўринлари яратилди.

Бундай ишларни давом эттириб, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш бўйича режалар ишлаб чиқилган. Хусусан, йирик экспортёрлар билан ишлаб, IT-паркларда хизматлар экспорти ҳажмини 80 миллион долларга етказиш мўлжалланган. Ялпи ички маҳсулотда рақамли иқтисодиёт улушини ошириш, электрон хизматлар учун енгилликлар яратиш назарда тутилган.

Тақдимотда шу борада таклиф этилаётган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда IT хизматлар ҳажмини 35 фоиз ошириб, 21 триллион сўмга етказиш, дастурлаш хизматларини кўпайтириш учун барча имконият борлигини таъкидлади.

Сунъий интеллект марказини ишга туширишни жадаллаштириш, хориждан IT мутахассислар жалб этиш тартибини соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келгуси йилда IT тармоқлар тезлигини 1,8 баробар ошириш ҳамда 1 миллион қўшимча кенг полосали тармоқлар ўрнатиш вазифаси қўйилди. Бу орқали аҳоли пунктларининг барчаси мобил алоқа ва кенг полосали интернет билан таъминланади.

Президент янги технологиялар, аввало, одамларга хизмат қилиши,  қулайлик яратиши зарурлигини таъкидлади. Охирги йилларда 300 дан ортиқ давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиб, шу йилнинг ўзида улардан 16 миллион маротаба фойдаланилган.

Келгуси йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улуши 60 фоизга етказилиши белгиланди.

Тақдимотда бу борадаги яна бир қулайлик: фуқаро паспортининг рақамли профили ҳақида маълумот берилди. Gov Pass мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади ва унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади. Яъни, фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади.

“Хавфсиз шаҳар” тизими ижросига доир масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2026 йилгача бу тизимни тўлиқ жорий этиш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантиришнинг молиявий манбаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1