1

Миср пирамидаларида 7 минг доллар тўлаб хусусий байрамларни ўтказишга рухсат берилди

ДУНЁ 11.05.2016, 10:28
Миср пирамидаларида 7 минг доллар тўлаб хусусий байрамларни ўтказишга рухсат берилди

Миср қадимий ёдгорликлар иши билан шуғулланувчи ва маданий мерос вазирлиги пирамидаларида сутканинг қоронғи вақтида хусусий байрамларни ўтказишга рухсат берди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Битта кеча ўтказиш учун 60 минг Миср фунти (7 минг доллар) керак бўлади. 

Мамлакат ҳукумати туроператорларнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, музейларни кечқурун очишга ҳам рухсат берди. Масалан, Қоҳира музейи якшанба ва пайшанба кунлари соат 17.30 дан 21.00 гача ишлайди.  

Кечки музейларга сайр чет эллик сайёҳлар учун 120 Миср фунти (13,5 доллар) га тенгдир. Бу миқдор кундузги ташрифдан кўра қимматроқ, аммо машҳур кўргазма мажмуасига ташриф буюришни хоҳловчиларнинг музейга истаган пайтида киришига ёрдам беради.  

Ҳукумат бундай чора-тадбирлар Миср сайёҳлик соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшишига умид қилмоқда. Мисрда ўтган йилга қараганда сайёҳликдан тушган даромад уч баробар камайиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1