1

Ҳиндистонлик аёл 72 ёшида илк фарзандини дунёга келтирди

ДУНЁ 11.05.2016, 12:03
Ҳиндистонлик аёл 72 ёшида илк фарзандини дунёга келтирди

Ҳиндистоннинг Харьяна штатида яшовчи 72 ёшли аёл илк маротаба она бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Далжиндер Каур (Daljinder Kaur) 2016 йилнинг апрель ойида илк фарзандини дунёга келтирди, аммо бу хабар эндигина ОАВларда эълон қилинди. Кекса аёл икки йил давомида экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) курсларини қабул қилган ва ҳомиладор бўлган. Унинг 79 ёшли турмуш ўртоғи Каур боланинг биологик отаси ҳисобланади.

Кекса аёлни назорат қилган клиника раҳбари Анураг Бишнойнинг айтишича, аёлнинг ҳомиладор бўлишига ишонмаган, аммо тест натижалари унинг ҳомиладор бўла олишини тасдиқлаган. 

Далжиндер Каур 2008 йилнинг ноябрь ойида, 70 ёшида ЭКУ ёрдамида фарзанд кўрган аёл Ражо Деви Лоханнинг рекордини такрорлади. Ўша пайтда 70 ёшда бўлган Лохан туғруқ асоратидан вафот этишига бир баҳя қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1