1

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 01.01.2022, 21:48
Теглар: Чақалоқ
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келгани маълум бўлди

2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш ҳозирча Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:  

🔹Қашқадарё вилояти (146 нафар),

🔹Фарғона вилояти (137 нафар),

🔹Андижон вилояти (131 нафар),

🔹Наманган вилояти (123 нафар) банд этди.  

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасалари билан бирга 238 та туғруқ комплексларида жами 3807 нафар тиббиёт ходими, жумладан, 509 нафар акушер-гинеколог, 315 нафар неонатолог, 1159 нафар доя 1824 нафар ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.  

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Шарҳлар

Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Янгиҳаётда 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

04.08.2021, 19:19

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Бахром Ташпулатовнинг раислигида ўтган очиқ суд мажлисида 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига қонунга хилоф равишда сотмоқчи...
Наманганлик аёл туғруқхона мудираси билан келишиб 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди

09.12.2019, 14:27

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди, дея хабар қилди "postda.uz".Шу мақсадда аёл таниши, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1