1

Британиялик ўқитувчи ўқувчиларига берган уй вазифаси сабаб интернетда машҳур бўлиб кетди

ДУНЁ 12.05.2016, 10:37
Британиялик ўқитувчи ўқувчиларига берган уй вазифаси сабаб интернетда машҳур бўлиб кетди

Британиянинг Рединг шаҳрида яшовчи ўқитувчи ўз ўқувчиларига уйда бажариш учун берган топшириғи сабаб интернетда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Ўқитувчи ўқувчиларига дам олиш кунлари бажариши лозим бўлган вазифалар, ишлар рўйхатини берди. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчилари велосипедда учишлари, телевизор орқали ўзларининг севимли шоу ёки мультфильмларини кўришлари, табассум қилишлари ҳамда дўстлари билан очиқ ҳавода сайр қилишлари лозим эди.

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган мазкур топшириқ қисқа фурсат ичида 75 мингдан ортиқ “лайк” йиғди.

Изоҳларда аксарият фойдаланувчилар ўқитувчининг ёндошувига ижобий муносабат билдирган.

Ўқитувчи ўқувчиларини SATs имтиҳонини топшириш олдидан маданий ҳордиқ чиқаришга ундаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1