Хитойда ҳақиқий зебра акс этган пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди

ДУНЁ 12.05.2016, 16:34
Хитойда ҳақиқий зебра акс этган пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди

Хитойнинг Шанхай шаҳридаги кўчалардан бирига пиёдалар йўлакчасига ҳақиқий зебра чизиб қўйилди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Суратларда зебра йўлни кесиб ўтаётганини кўриш мумкин.

“Гап пиёдаларнинг хавфсизлиги ҳақида кетар экан, баъзан ҳайдовчилар эътиборини жалб қилиш учун ҳамма усулларни синаб кўришга тўғри келади”,—дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, Шанхайнинг мазкур туманида 200 мингдан зиёд пиёдалар мавжуд. Хитойнинг Пекин ва Шанхай каби аҳоли зич жойлашган шаҳарларида пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар тез-тез содир бўлади. Бунда табиийки, пиёдалар кўпроқ жабр кўради. 

Янги турдаги пиёдалар йўлакчаси эса ЙТҲларни камайтиришига умид қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1