АсосийDunyo

"Эрдўған айтганини қиладиган одам" — Албания бош вазири

'"Эрдўған айтганини қиладиган одам" — Албания бош вазири'ning rasmi

Албания бош вазири Эди Рама Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни айтганини қиладиган шахс дея таъкидлади.

У  Туркия-Албания ҳамкорлигида зилзила жабрдийдаларига янги уйларнинг калитини топшириш маросимида сўзлаган нутқида бу ҳақда айтиб ўтди.  

Шунингдек, Рама шу вақтда Эрдўған билан бўлган учрашувлари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашган.

"(Ўша пайтда) мен ҳали Албаниянинг Бош вазири эмас эдим. Эрдўған менга: "Албания ва Косово менинг юрагимда. Албанлар турк халқининг қалбида. Мен биродарим бўлишингизни хоҳлайман, деганди. Мен ўзимни Эрдўғаннинг дўсти деб билишдан фахрланаман”,- дейди Рама.

Йиллар давомида вазифаси юзасидан кўплаб давлат раҳбарлари билан учрашганини тилга олган Рама нега айнан Эрдўған билан яқин дўстлигини қуйидагича изоҳлади.

“Жавобим жуда оддий. Президент Эрдўған айтганини қиладиган одам. Ишонинг, бугунги дунё сиёсатида "ҳа"си "ҳа" ва "йўқ"и "йўқ" бўлган одамларни топиш осон эмас",-дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 26 ноябрь куни Албанияда содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, 900 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Шунингдек, 17 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Эрдўған зилзиладан сўнг дарҳол зилзила қурбонлари учун уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берди ҳамда Албания давлат реконструкция вазирлиги билан табиий офатдан кейинги уй-жой қурилиши соҳасида ҳамкорлик протоколи имзоланган. Натижада 522 турар-жой, савдо марказлари ва автотураргоҳлар қурилиб, уйларнинг пойдевор қўйиш маросими 2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ва Президент Эрдўған ҳам маросимда видеоконференцалоқа шаклида қатнашган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар