1

Италияда дунёдаги энг узун пицца тайёрланди

ДУНЁ 20.05.2016, 11:40
Италияда дунёдаги энг узун пицца тайёрланди

Италиянинг Неаполь шаҳрида дунёдаги энг узун пицца пиширилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Пиццанинг узунлиги 1854 метрни ташкил этади. Рекордни ўрнатишда 250 нафар ошпаз иштирок этади. Пицца олити соат 11 дақиқа давомида пиширилди. Пицца учун икки минг килограмдан ошиқроқ ун, 1,6 минг килограм помидор пастаси, икки минг килограмм моцарелла пишлоғи, икки юз литр зайтун ёғи ишлатилди. 

Узун пицца Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Шундан сўнг эса пицца бир неча бўлакларга бўлиниб, шаҳардаги кам таъминланган оилаларга ва ҳайрия ташкилотларига улашилди. 

Неаполлик ошпазлар ўзлари туғилиб ўсган шаҳарлари довруғини дунёга таратиш учун мазкур рекордни ўрнатишга қарор қилишди. 

Шунга ўхшаш узун пицца бундан аввал 2015 йилда Милан шаҳрида пиширилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1