1

Камчаткадаги кафе ёнида айиқ отиб ўлдирилди

ДУНЁ 20.05.2016, 14:04
Камчаткадаги кафе ёнида айиқ отиб ўлдирилди

Камчатканинг Елизов туманидаги дала ҳовлилардан иборат мавзеда жойлашган қаҳвахоналарнинг бири ёнида, одамларнинг ҳаётига хавф солувчи қутурган айиқни полициячи ва овчилар отиб ўлдиришди, деб хабар берди “Вести” нашри.

Камчаткада ҳар йили бундай воқеалар қайд этилади. 2015 йилнинг ўзида аҳоли яшайдиган жойга ташриф буюрган маймоқлар ҳақида 400 дан ортиқ хабар тушган. Йиртқичларнинг 53 нафари ўлдирилган. Айиқлар панжасидан бир киши ҳалок бўлган, 3 киши тан жароҳати олган. 2014 йилда эса овчилар одамлар ҳаётига хавф туғдирган 40 та айиқни йўқ қилишган.

2013 йил эса ғайриоддий йил бўлган, одамларни ҳимоя қилиш учун 140 нафар айиқ отиб ташланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1