Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Москва шимолида қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда гумон қилинган одамни қўлга олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
“Головинск шоссесида жойлашган валюта айирбошлаш шахобчасида жиноятчи қалбаки 5 минг рублни алмаштирган. Унинг автомашинаси тинтув қилинганда у ердан қалбаки 5 минг рубллик купюралар ва 100 АҚШ доллари, жами 1 миллион рубллик қалбаки пуллар топилган”, деб маълумот берди Россия ИИВ матбуот хизмати бош бошқармаси раҳбари Софья Хотина.
Жиноятни амалга оширган 47 ёшли эркак, 8 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин