АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида омборхонасида “марихуана” сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1940 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги омборхонасида 1 килограмм 500 граммдан ортиқ миқдордаги «марихуана» гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар