Таниқли телебошловчи Даврон Кабулов бугун уйланаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Айни дамда Даврон Кабулов куёв навкар билан келиннинг уйига ташриф буюрди.

Ушбу онлардан муҳрланган суратлар санъаткорларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига бирин-кетин жойланмоқда.

Суратда гувоҳи бўлганингиздек, куёв жўра вазифасини тўрт фарзанднинг отаси, бахтли оила соҳиби Жаҳонгир Позилжонов ўз зиммасига олган.

Куёв навкарда санъаткорлардан Алишер Узоқов, Ботир Яминов, Ойбек, Тоҳир Усмонов, Шерзод Бин, ва “Миллиончилар” жамоасини кўриш мумкин.

ЗИЁДА ТУРМУШ ЎРТОҒИНИ ТУҒИЛГАН КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИhttps://t.co/flZD4Dn1ll pic.twitter.com/SxiAcykQuh
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 23 мая 2016 г.





