1

Цукерберг уйини тўсаётган тўртта қўшнисининг уйини бузади

ДУНЁ 24.05.2016, 15:09
Теглар: Facebook
Цукерберг уйини тўсаётган тўртта қўшнисининг уйини бузади

Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг тўртта қўшнисининг уйини бузишни талаб қилди. Унинг айтишича, бу уйлар унга Калифорния штатидаги Пало-Альтодаги уйини тўсиб қўймоқда, дея хабар беради Fox News телеканали.

Уларнинг ўрнига 32 ёшли миллиардер бошқа тўртта уй қурмоқчи, бироқ ушбу уйларнинг умумий майдони кичикроқ бўлади. Бундай режа машҳур ижтимоий тармоқ асосчисига қанчага тушиши маълум эмас. Шуниси маълумки, 2013 йилда Цукерберг уйи атрофидаги барча уйларни сотиб олишга $30 млн ортиқ пул сарфлаган. У асосий уйини ҳарид қилганидан сўнг, риэлторларнинг Цукербергнинг уйида нима бўлаётганини кузатиш мумкин бўлган бошқа бинолар қуриш ҳақидаги режаларини билиб қолди.

Аниқланишича, майдони 464,5 квадрат метр келадиган уй унга $7 млн тушган.

Шарҳлар

Facebook Россияда жаримага тортилди

26.12.2021, 01:35

Москва халқаро суди Meta платформаси (собиқ Facebook)га катта миқдордаги жаримани қўллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Маълум қилинишича, Meta платформаси Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун...
"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

01.12.2021, 23:40

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали...
Facebook тармоғи ишламай қолди. Бу Цукербергга қимматга тушди

05.10.2021, 10:21

Facebook компанияси  худди шу номдаги ижтимоий тармоқ, шунингдек Instagram и ва WhatsApp юкланмаларининг барча сервисларида узилиш рўй берганини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Downdetector.com маълумотларига...
FACEBOOK ПРЕЗИДЕНТНИНГ САҲИФАСИГА РАСМИЙ СТАТУС БЕРДИ

27.09.2017, 16:18

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Калифорния штатидаги "Кремний водийси"да бўлиб, Facebook бош қароргоҳида учрашув ўтказгани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1