БААда 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги илк офис пайдо бўлди

ДУНЁ 25.05.2016, 16:20
БААда 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги илк офис пайдо бўлди

Дубайда 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги биринчи офис пайдо бўлди. Мазкур лойиҳа қурилган худди шундай биноларга нисбатан 50 фоизга арзонроққа тушди. Бу ҳақда БАА ҳукумати расмийлари маълум қилган. 

Бино шаҳар марказида, Дубай халқаро молия марказининг яқинида жойлашган. Уни “Келажак офиси” деб номлашди. Унда вақтинча Дубай келажак жамғармаси штаб-квартираси жойлашган. Бино айнан мана шу ташкилот томонидан яратилган.

Бир қаватли бинонинг умумий майдони 250 квадрат метрни ташкил этади. Бино томи мустаҳкам бўлиши учун уни айланасимон шаклда ишлашди. Бино ходимлар ишлаши учун 100 фоиз яроқли: унга электр ва бошқа телекоммуникация воситалари ўрнатилган.

 


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1