АсосийJamiyat

Фарғонадаги хонадондан ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг жасади топилди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 142 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 579 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 670 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда

Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро Т.Олимовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи У.Рахмоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ховлисида турган «Дамас» русумли автомобили ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшаган фуқаро Ф.Алимов уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 1 кв. метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасини тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.


 

Бошқа янгиликлар