Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон оиласи билан Буюк Британияга саёҳат уюштирди.
Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу ҳақда маълум қилди.
“8 йил аввал бизнинг биринчи фарзандимиз—ўғлимиз туғилган эди. У энди катта саёҳатчи. Энди навбат унинг синглисига! У бизнинг сафимизга қўшилганидан бағоятда мамнунмиз! Саноқли кунлардан кейин биз бир ойлик бўламиз. Ўзингга шукур!”,—деб ёзди хонанда.





