83 ёшли аёл болалигида ундан юз ўгирган онасини излаб топди

ДУНЁ 26.05.2016, 12:19
Теглар: Фарзанд
83 ёшли аёл болалигида ундан юз ўгирган онасини излаб топди

АҚШда 1933 йилда фарзандидан воз кечган аёл 80 йил ўтиб, у билан учрашди, деб ёзади “Lenta.ru”.

83 ёшли Дориенн Хамманн 99 ёшли Эйлин Вагнерга қўнғироқ қилиб, “Салом, она!” деди. 

Маълумотларга кўра, Висконсин штатида яшовчи аёл 16 ёшида зўравонлик оқибатида ҳомиладор бўлиб қолган. Вагнер қиз фарзандни дунёга келтриб, уни бефарзанд оилалардан бирига беради.

Она ва қизнинг учрашишини Хамманнинг келини ташкиллаштирди. У қайнонасининг асраб олиниши бўйича ҳужжатларни чуқур ўрганиб чиқди ва интернетдан Вагнернинг телефон рақамини топди.

Вагнер ва Хамманн телефон орқали бир неча марта суҳбат қуришди. 2016 йилнинг апрель ойида эса улар илк маротаба учрашишди.

Хамманнинг онаси унинг туғилишини қуйидагича изоҳлади: “Ўша йилларда оила қурмаган қизнинг фарзандли бўлиши мисли кўрилмаган даражадаги шармандалик эди”.

“Ҳалигача ишонолмайман. Мен 83 ёшдаман ва шу ёшимда онам ҳам ҳаёт. Мана шу фикрнинг ўзиданоқ вужудим жунбушга келади”,—дейди Хамманн.  

Вагнер ҳеч қачон эри ва фарзандларига ўтмиши ҳақида сўзламаган. Унинг турмуш ўртоғи 2006 йилда вафот этган. Дориеннинг қўнғироғидан сўнг у бошқа фарзандларига ўтмиши ҳақида гапириб берган.

“Мен энди уни ҳеч қачон кўрмасам керак, деб ўйлардим”,—дейди аёл қизи билан учрашувни изоҳлар экан. 

Эйлин қизи Дориенни 30 майда бўлиб ўтадиган 100 ёшлик юбилейига таклиф қилди. Дориен байрамга турмуш ўртоғи, ўғли, келини ва набиралари билан келади.


Шарҳлар

Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
​ФАРЗАНДИНИ БЎКТИРИБ ЎЛДИРГАН ОНАГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

12.07.2017, 11:50

Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...
​ЯХШИЛИК ҚИЛСАНГ, СУВГА АЙТ, БАЛИҚ БИЛАР, БАЛИҚ БИЛМАСА, ХОЛИҚ БИЛАР.

10.07.2017, 10:41

Тиша Бошеминнинг катта ва аҳил оиланинг бекаси эди. Севимли турмуш ўртоқ, шириндан-шакар беш фарзанд – бахт учун яна не керак? Аёл ўзининг ҳаёти тубдан ўзгариб...
​Аёл йиғлаётган чақалоғини ёстиқ билан бўғиб ўлдирди

07.07.2017, 09:54

Байкал орти ўлкасининг Хилок шаҳрида яшовчи аёл уч ойлик чақалоғини йиғлагани учун ёстиқ билан бўғиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Нашрнинг хабар беришича, 26 ёшли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1